Қашқадарё ва Навоий вилоятларида дастурчилар тайёрлаш бошланди

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки дирекцияси” МЧЖ ҳамкорлигидаги қўшма “Future Skills Uzbekistan” лойиҳаси ишга туширилди.

Лойиҳа ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш профессионал тизимини такомиллаштиришга қаратилган. Дастур доирасида республиканинг ҳар бир ҳудудидан 100 нафар мактаб битирувчилари, абитуриентлар ва  “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган ишсиз иштирокчиларни ахборот технологиялари меҳнат бозорида  талаб қилинган касбларга ўқитиш назарда тутилган.