Қошиқчининг қаллиғи Бин Салмонни кечиктирмасдан жазолашга чақирди

Саудия Арабистонилик журналист Жамол Қошиқчининг қаллиғи Хадича Чингиз АҚШ разведкасининг ҳисоботидан сўнг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни жазолашга чақирди.

Қошиқчининг қаллиғи Хадича Чингиз твиттерда “Валиаҳд шаҳзода дарҳол жазоланиши керак”, деб ёзган.

Жума куни АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Қошиқчининг қотиллигига алоқадор деб ҳисобланган баъзи саудияликларга виза тақиқини киритди ва бошқаларга АҚШдаги активларини музлатиб қўядиган ва умуман америкаликларнинг улар билан бизнес қилишига йўл қўймайдиган санкциялар киритди.

Бин Салмонга тўғридан-тўғри санкцияларни қўлламаганлиги учун Вашингтонни танқид қилиш ҳақидаги саволга жавобни Байден душанба куни эълон эълон қилинишини айтди, аммо у тафсилотларни келтирмади, Оқ уй расмийси эса янги қадамлар кутилмаслигини таъкидлади.

Қошиқчи 2018 йилда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида Чингиз билан никоҳ ҳужжатларини тўлдираётганда ўлдирилган ва унинг жасади бўлакларга бўлинган.