Самарқандда Туркия Бош консулхонаси очилди

2021 йил 7 март, Самарқанд шаҳрида Туркия Республикаси Самарқанд шаҳрида ўзининг Бош консулхонасини очди.

Очилиш маросимида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонаси расмий очилиш маросимидаги нутқ сўзлади.

“Ҳаммангизга маълумки, Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикасини мустақил давлат сифатида энг биринчилардан бўлиб тан олган ва 1992 йил 28 апрелда Тошкентда ўз Элчихонасини очган илк хорижий давлат бўлган.

Эндиликда ҳам Туркия Самарқанд шаҳрида ўз Бош консулхонасини биринчилардан бўлиб очмоқда. Ушбу воқеа бир неча нуқтайи назардан муҳим аҳамият касб этади.

Биринчидан, Туркиянинг Ўзбекистонда ҳам Элчихонаси, ҳам Бош консулхонаси мавжудлиги икки томонлама муносабатларимиз ўзига хос юқори поғонага чиққанлигидан далолат беради.

Ушбу дипломатик ваколатхона айнан 2021 йилда очилишида ҳам алоҳида маъно бор – бу Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига ўзига хос рамзий туҳфа, деб ўйлайман”, – деди вазир Комилов.