Шарқий Туркистон бўйича Ғарб санкциялари Хитой биржа савдоларини пасайтирди

Хитой акциялари сешанба куни тушиб кетди. Бунга Хитойга қарши Ғарб санкциялари ва сиёсатнинг қаттиқлашиши билан боғлиқ хавотирлар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

“Кўк чип CSI300” индекси 1 фоизга пасайиб, 5009,25 пунктни ташкил қилди, Шанхай Композит индекси эса 0,9 фоизга пасайиб, 3 411,51 пунктни ташкил этди.

АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канада душанба куни Шарқий Туркистон (Шинжон)да инсон ҳуқуқларини бузиб келаётгани учун Хитой расмийларига қарши санкциялар жорий қилди ва Пекин дарҳол Европа Иттифоқига қарши кенг жазо чоралари билан жавоб қайтарди.

“Санкциялар, айниқса, Стокк Коннект орқали акцияларни сотган чет эллик инвесторлар орасида хавотир уйғотди”, – дейди Caitong Securities таҳлилчиси Жин Жинг.

Хитойнинг пул-кредит сиёсати иқтисодий ўсишни мақсадли равишда қўллаб-қувватлашга ва шу билан бирга молиявий хатарларни камайтиришга қаратилиши керак, деди Марказий банк раҳбари шанба куни.

Чет эллик сармоядорлар сешанба куни Рефинитив маълумотларига кўра, Стокк Коннектинг материк ва Гонконг орқали 5,1 миллиард юан (783,51 миллион доллар) миқдоридаги А-акцияларни сотдилар.

Энг кўп пасайган кўрсаткичлар CSI300 хом ашёлар индекси ва CSI300 янги энергия индексида кузатилган, уларда кўрсаткичлар мос равишда 3,6% ва 2,9% га пасайган.