Шимолий Корея Малайзия билан алоқаларини узгани ҳақида эълон қилди

Малаязия суди Шимолий Корея фуқаросининг АҚШга депортациясига рухсат беришга қарор қилганидан сўнг, Шимолий Корея Малайзия билан муносабатларини узишини эълон қилди ва Вашингтон бу қадами учун жавоб беришини билдирди.

Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлигининг Кореянинг Марказий янгиликлар агентлиги томонидан тарқатилган баёнотда “Малайзия ҳукумати бегуноҳ Корея фуқаросини сотиш ва уни АҚШга жўнатиб юбориш орқали қабул қилиниши мумкин бўлмаган жиноий ҳаракатни амалга оширди”, дейилади.

Вазирлик муаммоли шароитларни ҳисобга олган ҳолда, Малайзия билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узилишини эълон қилишини таъкидлади, ҳамда Малайзияни Шимолий Кореяга қарши душманлик ҳаракатини содир этганликда ва АҚШ босимига берилганликда айблади.

Шунингдек, Шимолий Корея Қўшма Штатларни парда ортидаги фитна уюштирувчи ва мазкур воқеа учун асосий масъул, деб таърифлаб, бу учун жавоб беришини таъкидлади.

17 март куни Малайзия суди томонидан Шимолий Корея фуқароси пул ювиш ва ўз мамлакатига қимматбаҳо молларни етказиб бериш орқали Пхенянга қарши БМТ санкцияларини бузганликда айбланиб, АҚШга депортация қилишни назарда тутувчи қарор чиқарилди.