Швецияда поезд ва автобус тўқнашди

8 март куни эрталаб Швециянинг Гётеборг шаҳрининг Хайсенген туманида поезд жамоат автобуси билан тўқнашиб кетди.

Полициянинг таъкидлашича, жиддий жароҳатлар йўқ, чунки тўқнашув пайтида автобус бўш бўлган ва поезд бортида эса, 50 киши бўлган, улардан уч нафари авария натижасида кўкарган жойлари туфайли тиббий ёрдам олишган.

Йўловчилардан бири томонидан олинган видеолавҳада автобус чорраҳада тиқилиб қолгани ва тўқнашув лаҳзаси акс этган.