Соатига миллиард доллар атрофида йўқотиш

Американинг “Форбес” журнали дунёдаги энг бадавлат ўн кишининг бойлиги бир кун ичида акцияларни сотиш тўлқинлари фонида бир кун ичида 23,5 миллиард долларга (соатига 960 миллион доллар) камайганлигини хабар қилди.

Тесла бош директори Элон Маск энг катта йўқотишларга дуч келди, чунки унинг бойлиги 9,9 миллиард долларга камайиб, 162,1 миллиард долларга тушди ва шу сабабли унинг дунёдаги энг бой одамлар рўйхатидаги ўрни учинчи ўринга тушиб кетди.

Louis Vuitton” гуруҳининг асосчиси ва бош директори Бернард Арнолт тахминан 525 миллион доллар йўқотди ва унинг бойлиги 162,6 миллиард долларни ташкил қилди, шу билан у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.

“Амазон” асосчиси Жефф Безосга келсак, унинг бойлиги пайшанба куни охирида 5,7 миллиард долларга камайиб, 178,1 миллиард долларга тушди ва шунга қарамай у рўйхатдаги биринчи ўринни сақлаб қолди.

Дунёдаги энг бой ўнта одам орасида таниқли америкалик сармоядор Уоррен Баффетнинг бойлиги 505 миллион долларга кўпайган ва бу инвестор рўйхатда олтинчи ўринни эгаллаган.