“Тесла”нинг янги рақиби ўзининг қудратли имкониятларини намойиш этди

Американинг Rivian компанияси Тесла автомобилларининг энг асосий рақобатчиларидан бирига айланиши кутилаётган R1T  электромобиллари бўйича сўнгги тажрибаларини намойиш этди.

Компания ушбу транспорт воситаларини яқинда Канада чегарасидаги Миннесота штатидаги махсус синов майдонларида синовдан ўтказди. Чунки, бу майдонлар автоуловларни минус 40 даражагача совуқ шароитда синовдан ўтказишга имкон берадиган махсус шароит ва ускуналар билан жиҳозланган.

R1T ни ишлаб чиқувчиларига кўра, унинг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, унинг батареялари жуда совуқ об-ҳаво шароитида ҳароратни сақлайдиган махсус технологиялар билан жиҳозланган, чунки улар баъзи электр ва гибрид транспорт воситаларидаги каби қўшимча иситиш мосламаларига эҳтиёж сезмайди.

R1T  автомашиналари тахминан ярим соат ичида 80% қувват оладиган батареялар билан жиҳозланган бир нечта моделларда тақдим этилади ва ушбу транспорт воситаларининг асосий модели 105 кВт / соат қувватга эга батареяли, 402 от кучига эга бўлган 4 та электр мотори бўлади.