Техасда табиий газ портлаши ва ёнғин оқибатида камида 6 киши шифохонага ётқизилди

“CenterPoint Energy” компаниясининг камида олти ходими жума куни компания “табиий газ аварияси” деб таърифлаган ҳодисадан кейин жароҳатлар билан маҳаллий шифохоналарга ётқизилган.

Компания вакили Оливия Коч CNNга воқеа Техас штатининг Спринг шаҳри яқинидаги Глеаннлоч Фармсда содир бўлганлигини айтган.

Харрис округининг ёнғинга қарши кураш идораси томонидан Твиттерда жойлаштирилган хабарга кўра, терговчилар “газ портлаган ва ёнғин чиққан бўлиши” мумкин, дастлабки хабарларга кўра, воқеа вақтида ушбу ҳудуд газ таъминоти ходимлари газ тармоғида ишлаётган бўлган, деб баҳолашган.

Расмийлар ушбу ҳудуддан аҳолини эвакуация қилишган ва ҳодиса жойи атрофида 500 метрлик масофани ўраб қўйишган.

Маршал идорасига кўра, жароҳат олганлардан ташқари, камида битта уй ёнғиндан зарар кўрган.

Шунингдек, баъзи электр тармоқларининг зарарланиши сабабли ушбу ҳудуддаги 800га яқин мижозлар учун электр таъминоти тўхтатилган.

“Center Point Energy” ишчилари ҳодиса жойи хавфсиз бўлганидан кейин табиий газ ва электр энергиясини истеъмолчиларига етказишни тиклаши мумкин.