Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

2021 йил 10-13 март кунлари Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Делегациялар ШҲТга Тожикистон Республикаси раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

ШҲТнинг 2021 йилга мўлжалланган асосий тадбирлари режаси маъқулланди. Ҳужжат 150 дан ортиқ бандни ўз ичига олади ва Ташкилот доирасидаги кўп тармоқли ўзаро алоқаларнинг барча соҳаларини қамраб олади.

Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитида тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди.