Трамп шаҳзода Гарри ва Меганнинг АҚШлик журналист Опра Уинфри билан суҳбатига изоҳ берди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг ўтган ҳафта АҚШлик журналист Опра Уинфри билан бўлган баҳсли интервюсига изоҳ берди.

Трампнинг коммуникациялар бўйича бош маслаҳатчиси Жейсон Миллер ўтган чоршанба куни “War Room” подкастига берган интервюсида, Трамп Меган Марклни “яхши эмас” деб ишонишини айтган.

Миллернинг таъкидлашича, Трамп Меган ҳақида кўпроқ изоҳ беришдан қочган, чунки у Меган ҳақида ёмон гапирадиган ҳар қандай одам четлатилишига ишонади ва у ўтган сешанба куни Меган Марклга ҳужум уюштирганидан кейин журналист Пирс Морган билан содир бўлган воқеалар тўғрисида гапирган.