Туркия: Биз Миср ва Форс кўрфази давлатлари билан янги саҳифани очишга тайёрмиз

Туркия расмийлари Анқара Миср ва Форс кўрфази давлатлари билан алоқаларда янги  саҳифа очишга ва улар билан йиллар давомида мавжуд бўлган баҳс саҳифасини ёпишга тайёрлигини айтди.

Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раисининг маслаҳатчиси Ясин Оқтай, “Ким биз томон бир қадам юрса, биз икки қадам юрамиз”, деди.

Актай, Миср Туркиянинг Ўрта Ер денгизи шарқидаги янги денгиз чегараларини ҳурмат қилиши ҳар икки томон, Миср ва Туркия учун ҳам яхши, деб ҳисоблади.

Шанба куни Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Калин Блумбергга берган баёнотида “Миср араб дунёсининг юраги ва онгидир ва бу минтақада муҳим рол ўйнайди”, деди.

“Миср ва Форс кўрфазининг бошқа мамлакатлари билан бўлган муносабатларимизда минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам берадиган янги саҳифа очилиши мумкин”, деди вакил.