Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Анқарадаги элчисини чақирди

Якшанба куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Туркияни Ироқ суверенитетини бузишда айблаган баёнотлари фонида Теҳроннинг Анқарадаги элчисини чақирди.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Эрондан кутганимиз – Туркияга қарши туриш учун эмас, балки терроризмга қарши курашда уни қўллаб-қувватлашдир.

Эроннинг Ироқдаги элчиси Эрин Масжидий, “Биз Ироққа ҳарбий аралашувни рад этамиз ва турк кучлари ҳеч қандай тарзда Ироқ ерларига таҳдид солмаслиги ва эгалламаслиги керак”, деган.

У шунингдек, “турклар ўзларининг халқаро чегара чизиқларига чекиниши ва Ироқ хавфсизлигини таъминлашни ироқликлар ўзлари зиммасига олишлари керак”, деб қўшимча қилди. Туркиянинг Бағдоддаги элчиси Фотиҳ Йилдиз Масжидийга “Эрон элчиси Ироқ чегараларини ҳурмат қилиш борасида Туркияга маъруза ўқиган охирги одам бўлади”, деб жавоб қайтарди.