Туркия терроризмга алоқаси бор 2000 кишини, жумладан, европаликларни депортация қилди

Якшанба куни Туркия Ички ишлар вазирлиги сўнгги икки йил ичида 67 мамлакатдан келган 2764 нафар чет эллик террорчиларни депортация қилганини маълум қилди.

Вазирлик ўз баёнотида Туркия ҳукумати 2019 йил давомида 1595 нафар хорижлик террорчини депортация қилганини ва уларнинг 1169 нафарини 2020 йилда депортация қилганини тасдиқлади.
Ички ишлар вазирлиги 2021 йилнинг шу икки ярим ойида яна 150 нафар террорчи депортация қилинганини таъкидлаган.

Туркия Ички ишлар вазирлиги кўп депортация қилинган чет эллик террорчилар Европа Иттифоқига аъзо давлатлари, хусусан Франция (66 террорчи), Германия (57 террорчи), Нидерландия (22 террорчи) ва Швеция (14 террорчи) фуқаролари эканини билдирди.

Шунингдек, вазирлик “Туркия ҳукумати ИШИД ва Курдистон ишчилар партияси (ПКК) каби террористик ташкилотларга қўшилишни истаган чет элликларни депортация қилишни давом эттирмоқда”, деб таъкидлади.