Уэлсда 900 йиллик махфий туннел топилди

Уэлсда электр ўтказиш ишларини олиб боришда ишчилар яширин Ўрта аср туннелини топдилар, унинг ёши тахминан 900 йил.

The Independent газетасининг хабар беришича, маҳаллий Ғарбий электр тақсимлаш компанияси ишчилари ушбу туннелни Монмутширда 1131 йилда қурилган қадимий монастир харобалари яқинида, ер ости кабели учун хандақ қазиш пайтида топдилар.

Хабарга кўра, баландлиги 1,2 метр бўлган, кичик дарёга параллел равишда пиёдалар ўтиш жойи остидан қазилган ушбу туннелни қуришда ғишт ишлатилган. Компаниянинг таъкидлашича, мавжуд барча топографик хариталарда ушбу туннел ҳақида маълумот йўқ. Маҳаллий аҳоли, шунингдек расмийлар у ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу туннелни батафсил ўрганиш йиллар давом этиши мумкин. Туннелни топган ишчилар, ўз навбатида, ҳаётларида бу каби ғаройиб нарсани кўрмаганликларини билдирмоқдалар.

Компания туннел кашф этилганлиги тўғрисида Англия мероси идорасига хабар берди, археологлар дарҳол уни фаол ўрганишни бошладилар.