Украина: МиГ-29 қирувчи самолёти автомашина билан тўқнашди

Украина армияси ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари жума куни Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчи автомашинаси автотранспорт билан тўқнашгандан сўнг зарар кўрганлигини эълон қилди.

Ҳаво кучлари қўмондонлик марказининг баёнотида айтилишича, чоршанба куни кечқурун самолёт тўхташ жойига олиб кетилаётган пайтда автомашина билан тўқнашган ва ёнғин келиб чиқишига олиб келган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари пойтахт Киев яқинидаги авиабазада жойлашган қирувчи двигатели ва шассисига катта зарар етканини хабар қилди.