Вашингтон Хитойнинг 5 компаниясини миллий хавфсизликка таҳдид сифатида таснифлади

Жума куни АҚШ Федерал алоқа комиссияси Huaweiни Хитойнинг телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялари орасида миллий хавфсизликка таҳдид деб топди.

Мутасадди идора Huawei, ZTE, Hytera Communications, Hangzhou Hikvision ва Zhejiang Dahua Technology  каби компанияларни миллий хавфсизлик учун “қабул қилинмайдиган хавф” туғдиради, деган.

Январ ойида президент Жо Байден иш бошлаганидан бери агентликни вақтинча бошқариб келаётган Жессика Розенворсел ўз баёнотида: “Америкаликлар иш, мактаб ёки соғлиқни сақлаш хизматларига кириш учун бизнинг тармоқларимизга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонишади ва биз уланишларни ишончли, хавфсиз қилишга мажбурмиз”, деган.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат бўйлаб янги тармоқлар барпо этилаётган бир пайтда, ўтмишдаги хатолар такрорланмаслигини ва миллий хавфсизликка таҳдид соладиган ускуналар ёки хизматлардан фойдаланмасликни таъминлайдиган бўлиши керак.

Huawei бутун дунёни қамраб олувчи улкан компанияга айланди. Унинг ваколатхоналари 170 мамлакатда мавжуд ва унда 194 минг киши ишлайди, аммо бу савдо-техник уруш ва унинг шубҳалари билан боғлиқ бўлган АҚШ-Хитой можароси марказида туради.