Хитой Ироққа 50 минг доза коронавирус вакцинасини совға қилди

Сешанба куни тонгда Ироқ пойтахти Боғдодга 50 минг дозалик коронавирус вакцинаси келди, бу Хитой ҳукуматининг совғаси эди.

ОАВга кўра, “Ироққа вакцинанинг қолган партияларини сотиб олиш шарти билан Хитойдан совға сифатида 50 минг дозали вакцинани (Sinopharm) олиб келган Ироқ ҳарбий самолёти Бағдодга қўнди”.

Ироқ Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан Ат-Тамими Бағдод халқаро аеропортида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида шундай деди: “Хитойнинг Ироқдаги элчиси билан икки миллион дозали (Sinopharm) вакцинасини шошилинч равишда етказиб бериш тўғрисида келишиб олинди”.