Хитой тарихидаги энг йирик жарима Alibaba электрон тижорат гигантига қўлланади

The Wall Street Journal газетаси Хитойнинг монополияга қарши идораси Хитой электрон тижорат гиганти Алибабага хитойлик компаниялар тарихидаги энг катта жарима солишни режалаштираётгани ҳақида хабар берди.

Газетанинг ёзишича, жарима Qualcomm томонидан 2015 йилда тўланган 975 миллион долларлик жаримадан ошади, ўша пайтда АҚШ компанияси адолатсиз рақобатда айбланган.

2020 йил охирида Хитой бозорини назорат қилиш ва тартибга солиш идораси Alibabaга қарши монополистик амалиётлар бўйича тергов бошлади. Ўз навбатида, компания расмийлар билан самарали ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Alibaba 1999 йилдан бери электрон тижорат соҳасида фаолият юритаётган Хитойнинг энг йирик интернет компанияси бўлиб, гуруҳ Alibaba Express, Taobao ва Tamal каби турли хил электрон тижорат платформаларига эгалик қилади.