Хорижда ўқиётган ўзбек талабаларига: мақсадингни тўғри қўй!

Кореяда профессор ўқитувчисини айнималаб сўккан ўзбек талабаси ҳақидаги хабарни эшитгандирсиз. Онлайн дарс жараёнида талаба аёл ўқитувчига қараб “Калланга қ**, сўск*” деб, сўкиб юборган. Аёл эса буни оддий сўкиниш деб, эмас, балки жинсий тажовузга тенглаштириб, талабани судга берган.

Ҳозирда эса ушбу талаба ўқишдан четлатилиб, 4000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаб, мамлакатдан депортация қилиниши мумкин экан. Қолаверса, қаҳрамонимиз пул топиш билан бўлиб, жуда кўп дарсларни қолдирган экан.

Биз бу ерда талабани ўзини айбласакда, аммо карис жамияти бутун ўзбек миллатидан бўлган талабалар ҳақида шундай ёмон гумонда бўлади. Фарқи шунда. Бу укамиз ҳамманинг ёмон отилиқ бўлишига сабабчи бўлиб қолди. Жанубий Кореяда Ўзбекистонлик талабаларининг ҳурмати шундоқ ҳам яхши эмас эди.

Охириги пайтларда коллежни коридорда битирган, илм савияси паст бўлган, бесагон кўча боллари ҳам бирор ўртакашга осилиб олиб, Кореяга ўқишга бориб оладиган бўлди. Уларнинг мақсади фақат пул қилиш, ўқиш, илм олиш, кимгадир фойдали шахс бўлиш ўнинчи масала. Мардикорликни қилиб, уйига тез пул жўнатса бўлди.

Ундақа эмасда укахонлар! Биз ҳам ишлаганмиз, уч-тўрт ₩ топганмиз, уйга ҳам жўнатганмиз, аммо лекин, ўқишни ҳам жойига қўйиб қўйганмиз, сизларга ўхшаб бешта қўлни бир оғизга тиқмаганмиз. У пайтлари (2011 йиллар) ўзбек талабаларини ҳурмат эътибори жуда баланд эди. Ўзбек деганда хитой, ветнам, филлипинлардан кўра анча тиришқоқ, илмли талабар тасаввурга келар эди. (Хитой талабалар кўп ишларди). Бошқалардан кўра ҳурматимиз анча яхши эди. Ётоқдош дўстларим фақат дам олиш кунлари ишга чиқарди.

Эндичи, шахсан мен ҳам ўзбек студент деганда иш (арбайт) кийимда турган, қўлига чангаб (иш қўлқоп) кийиб олган, эртадан кечгача мардикорлик қиладиган одамни тушунадиган бўлиб қолганман.

Ука, мақсад фақат пул қилиш бўлса, марҳамат, ўқиш виза билан эмас ишчи виза (Е-9) билан келиб, ишланг. Сизнинг бадхулқ ва баднафсингиз туфайли қанчадан-қанча илмли ва иқтидорли талабаларимиз ёмонотлиқ бўлмоқда, ўзбек деган номга доғ тушмоқда. Агар мақсад ҳам пул, ҳам ўқиш бўлса, унда марҳамат. Келинг ўқинг, илм олинг, эплолсангиз ўқишдан ташқари ишланг, агар профессор рухсат берса(кўплари рухсат беради). Умуман олганда, ўзбек талабалари қурилиш, завод-фабрикалари, арбайт самушил (мардикорхона)ларда эмас, балки, кутубхона, лабараторияларда обрў топишса яхши эди!

Расм шахсий архивдан. Метродамиз, имтиҳонга кетаётган эдик. 2016 йил.

Ойбек Эркин,
Даегу университети битирувчиси,
Nanoheat Uzbekistan компанияси асосчиси