Европа Комиссияси коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

Европа Комиссияси матбуот котиби Дана Спинант матбуот баёнотида коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини Европага етиб келгани ва Европа Иттифоқининг турли мамлакатларида турлича суръатларда ривожланиб бораётганини айтди.

Спинант Брюсселдаги пресс-брифингда бу эмлаш ишларини тезлаштиришни талаб қилишини таъкидлади.

Европа Комиссияси вакили бу борада: “Биз Европа Иттифоқининг турли мамлакатларида аста-секин ёки ҳатто тез суръатларда келаётган учинчи тўлқинни кўряпмиз ва биз аҳолини эмлашни тезлаштириш зарур деб ҳисоблаймиз”, деган.