Зиддиятли референдумда Швейцариянинг жамоат жойларида ниқоб ва бурқани тақиқлашга овоз берилди

Швейцариялик сайловчилар якшанба куни бўлиб ўтган баҳсли референдумда деярли барча жамоат жойларида юзни ниқоб ва бурқа билан ёпиб юришни тақиқлашни маъқулладилар.

Натижада, барча жамоат жойларда, шу жумладан кўчаларда, жамоат идораларида, жамоат транспортида, ресторанларда, дўконларда ва қишлоқ жойларида юзни ёпиш тақиқланади.

Федерал ҳукумат томонидан эълон қилинган вақтинчалик расмий натижаларга кўра, мунозарали референдумда мамлакатнинг 26 кантонининг аксариятида сайловчиларнинг 51,21 фоизи ушбу тақиқни қўллаб-қувватлаган.

Фақатгина ибодат жойлари ва бошқа муқаддас қадамжоларни истисно қилинади. Швейцария ҳукумати томонидан нашр этилган таклиф матнига кўра, об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда ва маҳаллий одат бўлган вазиятларда, масалан, карнавалларда, соғлиқ ва хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим ҳолатларда юзни ёпишга рухсат берилади.