2025 йилга бориб Янги Зеландия тамакидан холи бўлмоқчи

Янги Зеландия 2025 йилга бориб тамакисиз мамлакат бўлишни мақсад қилган тизим бўйича иш бошлади.

Янги Зеландия ҳукумати амалга оширишни бошлаган чора-тадбирлар орасида тамаки савдосига қўйиладиган тақиққа тайёргарлик кўриш учун 2004 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни тақиқлаш ҳам бор.

Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳар йили 4500 га яқин фуқаро чекиш сабабли вафот этади, бу эса расмийларни мамлакатни 2025 йилга қадар тамакидан озод қилишга қаратилган дастурни тезлаштиришга ундади.