9 майдан Тошкент – Сеул – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар йўлга қўйилади

Uzbkistan airways Тошкент – Сеул – Тошкент йўналиши бўйича иккинчи қатнов йўлга қўйилганлигини ва парвозлар учун белгиланган чипта нархларини эълон қилди.

Унга кўра, иккинчи мунтазам қатнов 9 майдан киритилади! Мунтазам қатновлар ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади:

Тошкент – Сеул: якшанба ва пайшанба кунлари

Сеул – Тошкент: душанба ва жума кунлари

Тошкент – Сеул, нархи: 4 435 000 сўмдан бошланади

Тошкент – Сеул – Тошкент, нархи: 7 537 000 сўмдан бошланади