Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида кенг нишонланади

    ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Комиссиясининг раиси Азиз Абдухакимов ўзининг ижтимоий тармоқдаги сахифасида, буюк аждодимиз Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини ЮНЕСКО иштирокида кенг нишонланиши ҳақида хабар қолдирди.


    Унга кўра, ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 211-йиғилиши доирасида буюк аждодимиз – йирик олим ва файласуф Абу Райҳон Беруний таваллуди 1050 йиллигини 2022-2023 йилларда ЮНЕСКО иштирокида нишонлаш бўйича қарор тасдиқланди. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Тожикистон, Эрон ва Туркия давлатлари ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, энди ушбу масала жорий йил ноябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош анжуманинг 41-йиғилишида тасдиқлаш учун киритилади.