Америка прокуратураси яна 100 кишига Капитолий ҳужумида айблов эълон қилди

АҚШ Адлия вазирлиги яна 100 киши Капитолийга қилинган ҳужумга алоқадорликда айбланишини маълум қилди, бу прокуратура терговни якунлаши учун ҳали кўп вақт борлигини кўрсатмоқда.

Федерал прокуратура судга пайшанба куни топширган ҳужжатларида: “Капитолийга қилинган ҳужумда 400 дан ортиқ одам айбланмоқда … Тергов давом этмоқда ва ҳукумат камида яна 100 кишига айблов эълон қилиши кутилмоқда“, деди.

Адлия вазирлиги ушбу маълумотни судга топширган ҳужжатларида ошкор қилди, унда судялардан кутилаётган муддатни кейинга қолдиришни илтимос қилди.

Ҳужжатларда “Капитолийга қилинган ҳужумни бўйича тергов гумон қилинувчилар сони ва далилларнинг моҳияти ва ҳажми жиҳатидан АҚШ тарихидаги энг йирик терговлардан бири бўлиши кутилмоқда” деб таъкидланган.

Собиқ президент Доналд Трампнинг тарафдорлари 6 январь куни Капитолийга бостириб кириб, президент Жо Байденнинг сайловдаги ғалабасини Конгресс томонидан маъқуллашни тўхтатишга уринишган эди.