Америкада Рамазон шукуҳи

Давом этиб келаётган пандемия туфайли, деярли барча мамлакатларда жамоат билан ўтказиладиган тўй маросимлар, байрам ва маракалар, масжиддаги ибодатларга қатъий чекловлар қўйилди. Лекин бу йил Рамазон ойида ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, белгиланган қоидаларга амал қилинган холда, масжидлар намозхонлар билан анча тўлиб қолган. Жумладан, Америка мусулмонлари ҳам маҳаллий тартиб-қоидалар асосида масжидларда ибодат қилмоқда. Хусусан, Мерлин штатининг Вашингтон пойтахтига яқин Имом марказида ҳам жамоат жам.

Ушбу масжид вакилининг сўзларига кўра, пандемиядан аввал ибодат марказига 500-600 кишилик жамоат йиғилган. Айни дамларда эса тартиб қоидаларга амал қилинган холда,  жамоатнинг 50%и  яъни, 200 нафар намозхон қабул қилинмоқда. Ниқоб тақиш ва  ҳар бир  кишининг тана ҳароратини текшириш мажбурийдир.

Мичиган штатининг Детроит шаҳри масжидида ҳам вазият деярли шундай. Кунлик 5 маҳал ибодат ва кечки таровеҳ намозлари учун масжид эшиклари очиқ. Ҳар икки масжид ҳам жамоат намозларини онлайн тақдим этади.

Мусулмонлар ўз уйидан жонли кузатган холда ибодатларга виртуал қўшилиши мумкин. Ифторлик егуликлари ҳам жамоат қўлига тарқатилиб, масжидда қилинган эҳсон таомларини мусулмонлар ўз хонадонида танаввул қилмоқда.

Манба: Америка овози