АҚШ элчихонаси 9-10-синф ўқувчиларини бепул ёзги лагерга таклиф қилмоқда

Маълумотларга кўра, АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги 9-10-синф ўқувчилар учун Samarkand–USA English Camp – 2021 ёзги лагерини эълон қилган. Мазкур ёзги лагерда қатнашиш мутлақо бeпул бўлиб, 2021 йилнинг 20 июнидан 18 июлигача Самарқандда бўлиб ўтади.

Лагердаги машғулотлар давомида иштирокчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

 – инглиз тилини ривожлантириш

– Америка ҳақида ўрганиш

– бутун Ўзбекистондан янги дўстлар орттириш

– мусиқа, рақс, санъат ва спорт

– Самарқанд бўйлаб тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш

–  ва тўлиқ бир ой давомида навқирон Самарқандда кўнгил очиш

 Иштирокчилар ётоқхоналарга жойлаштирилади ва бир ой давомида Самарқанд давлат чет тиллари институтидаги махсус дарсларга қатнайди.

 Лагерь учун аризалар 2021 йил 10 май, соат 18:00 га қадар қуйидаги манзилда қабул қилинади. https://www.formstack.com/forms/?4329089-WJ610oantd

Манба: Grantlar.uz