АҚШ: Лонг-Айленддаги отишмада камида бир киши ҳалок бўлди ва икки киши яраланди

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, сешанба куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридаги Лонг-Айленддаги озиқ-овқат дўконида отишма содир бўлган, камида бир киши ҳалок бўлган ва икки киши жароҳат олган.

ОАВ отишма Ғарбий Хемпстеддаги “Stop & Shop” озиқ-овқат дўконида содир бўлганлигини хабар қилди.

Полиция қора кийим кийган эркак дўконнинг юқори қаватидаги офисга бориб, уч кишини отиб ташлаганини ва воқеа жойидан қочганини, отилганлардан бири ўлганлигини аниқлади.

Полиция отишмада гумон қилинувчи сифатида 30 ёшли Габриел Девит Уилсонни қидираётганини эълон қилди.