АҚШ Мудофаа вазири 4 та давлатга сафар қилади

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳукумат ва ҳарбий амалдорлар билан учрашиш мақсадида Исроил, Германия, Англия ва Белгия давлатларига ташриф буюради.

Вазир Ллойд Остин учрашувлар сафарини 10 апрель шанба кунидан бошлайди.

У биринчи навбатда Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Мудофаа вазири Бенни Ганз билан учрашишни кўзлаган.

Кейинги сафари эса Германияда бўлиши кутилмоқда. Бу ерда Германия Мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ҳамда Канцлернинг Ташқи ва ички мудофаа сиёсати бўйича маслаҳатчи Жан Ҳекер билан мунозара ўтказади.

Остиннинг Германиядан кейинги манзили Белгия пойтахти Брюселдир. У бу ерда НАТО қараргоҳининг бош котиби Янс Столтенберг билан учрашади.

Унинг якуний учрашув сафари Англия бўлиб, Англия мудофаа вазири Бен Bаллаcе билан кўришади.