АҚШ Президенти Байден Россия Президенти Путинга бошқа бир давлатда учрашиш таклифини берди

Оқ уйдан олинган хабарларга кўра, Байден 13 апрел куни Путин билан телефон орқали мулоқот қилган. Учрашувда бир қанча минтақвий глобал мавзулар муҳокама қилиниши кўзда тутилиб, ” Йиғилишда Nеw START шартномасини кенгайтириш билан бир қаторда, АҚШ ва Россиянинг қуроллар бошқармаси ҳамда мавжуд хавфсизлик масалаларига доир стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни давом эттириш ҳам тилга олинди” дея таькидланган. Жо Байденнинг учрашувда Россиянинг кибер ҳужумлар ва сайловларга аралашуви каби ҳаракатларига жавобан АҚШ миллий  мудофааси билан шахтам қадамлар қўйиши ҳақида тўхталиб, “Украинанинг суверенитетига ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан қатъий садоқатига урғу берди ва Россияни кучланишларини қисқартиришга чақирди” деган  маълумот берилган.

Байден АҚШ манфаатларига мувофиқ Россия билан барқарор ва давомли алоқа ўрнатиш истагида эканлигини айтиб, Путинни АҚШ ва Россиянинг юзма-юз ҳал қилиниши керак бўлган бир қанча масалаларини кўриб чиқиш учун келаси ойларда бошқа бир давлатда саммит йиғлишига таклиф қилган.