АҚШ собиқ вице-президенти Уолтер Мондейл вафот этди

АҚШнинг собиқ вице-президенти Уолтер Мондейл душанба куни 93 ёшида вафот этди, дея хабар берди оила вакили.

Мондейл – сиёсатчи, дипломат ва ҳуқуқшунос бўлиб, президент Жимми Картер даврида АҚШнинг қирқ иккинчи вице-президенти бўлиб ишлаган ва ундан олдин у Миннесота штатидан сенатор бўлган.

Мондейл 1984 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларида Демократик партиядан президентликка номзод бўлган, аммо катта ғалабани қўлга киритган Роналд Рейганга ютқазган.