АҚШда малака оширишни истаганлар учун ажойиб имконият

Фулбрайт (Fulbright) таълим алмашинув дастурлари доирасига кирувчи Ҳюберт Ҳамфри (Hubert Humphrey) дастури ўзбекистонлик мутахассисларга АҚШда ўн ой давомида илмий унвонсиз магистратура даражасида таҳсил олиш ва ўз мутахассисликлари бўйича малака ошириш имконини беради.

Қатнашчилар Америка университетида бир йил давомида ўзларининг касбий қизиқишларига мос келувчи магистратура курсида таҳсил олади, лекин магистрлик унвони берилмайди.

Ушбу дастур давлат ва жамоат ташкилотлари ёки хусусий секторда ишлайдиган, бошқарув қобилиятига эга, фаол жамоатчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Грант миқдори: Ўқиш, яшаш ва сафар харажатлари тўлиқ қопланади. Ойлик стипендия ва тиббий суғурта билан таъминланади.

Талаблар:

– Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистон томонидан бериладиган амалдаги паспорт олиш ҳуқуқига эга доимий резидент бўлиш ҳамда ариза топшириш ва саралаш жараёнининг тўлиқ муддати давомида шу мамлакатда муқим истиқомат қилиш;

– Бакалавр даражасига эга бўлиш;

– Ўқишни битиргандан кейин камида беш йиллик касбий меҳнат стажига эга бўлиш.

– Инглиз тилини билиш (TOEFL ёки IELTS шарт эмас);

– АҚШда охирги етти йил ичида магистратура ўқиган ёки охирги беш йил ичида олти ойдан узоқроқ муддат истиқомат қилган шахслар ушбу дастурда иштирок эта олмайди.

Ҳужжатлари маъқул топилган номзодлар АҚШ элчихонасида бўлиб ўтадиган суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбатдан сўнг энг яхши номзодлардан TOEFL тести олинади. Тест харажатлари элчихона томонидан қопланади. Танловнинг сўнгги натижалари кейинги йил бошларида эълон қилинади. Қабул қилинганлар 2022 йилнинг куз ойларида АҚШга жўнаб кетади.

МУҲИМ: Олий ўқув юртини яқинда битирган номзодлар топширган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди (камида беш йиллик иш стажи керак).

Ҳужжат топшириш муҳлати: 2021 йил, 10 июнь.

Батафсил маълумот: Тўлиқ маълумот билан  https://t.me/siz_uchun_grantlar/139   танишинг. Дастур бўйича саволларингиз бўлса, TashkentFulbright@state.gov   электрон почта манзилига юборинг.

“Grantlar va maslahatlar” канали