АҚШдаги Халқаро тадқиқотлар ва алмашувлар кенгашининг филиали Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 12 апрель куни бош ташкилоти АҚШда жойлашган Халқаро тадқиқотлар ва алмашувлар кенгашининг Ўзбекистон Республикасидаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари — Ўзбекистонда фаровон ва тенг ҳуқуқли жамият қурилишига ҳисса қўшиш, Ўзбекистон ёшларининг имкониятларини кенгайтириш ва бўлажак раҳбарларни тарбиялашга, сифатли таълим ва ахборот олиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасига инглиз тили соҳибларини жалб қилган ҳолда ўқитувчилар малакасини оширишга ҳамда талабаларни инглиз тилини интенсив равишда ўрганишини таъминлашга кўмаклашиш.

Филиал ўз мақсад ва вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Филиал жойлашган манзил: 100077, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Чуст кўчаси, 1-уй.