АҚШнинг Афғонистондаги барча кучлари олиб чиқилиши мумкин

Маьлум бўлишича, АҚШ Президенти Жо Байден 2021 йил 11 сентябргача Афғонистондан барча АҚШ кучларини олиб чиқмоқчи. Бу ҳақда у расман эртага эълон қилиши кутиляпти.

11 сентябрда АҚШга уюштирилган 2001 йилги хуружларга 20 йил тўлади. Афғонистонга уруш очиш асосида шу воқеалар тургани айтилади.

Ўтган йили февралда Толибон билан келишилган битимга кўра, АҚШ ўз аскарларини шу йил май охиригача Афғонистондан олиб чиқиши керак эди. Байденга кўра, логистика нуқтаи назаридан буни майгача амалга оширишнинг имкони йўқ.