АҚШнинг Миссури штатидаги кимё заводида ёнғин юз берди

Америка оммавий ахборот воситалари АҚШнинг Миссури штатидаги кимё заводида ёнғин содир бўлганлиги ва портлашларга сабаб бўлганлиги ҳақида хабар беришди.

Fox 2 каналининг хабар беришича, ёнғин пайшанба куни Сент-Луис округидаги Афтон шаҳри яқинидаги “Manor Chemical” заводида содир бўлган.

Маҳаллий ҳокимият ёнғин назоратга олинганлигини тасдиқлади, натижада ўт ўчирувчиларнинг бири жароҳат олган. Расмийлар ушбу ҳудуд яқинида яшовчи аҳолини ярим мил радиусда эвакуация қилишди.

Бир неча чақирим нарида яшовчилар фабрика биноси устида тутунни кўрдилар ва портлашларни эшитдилар.