AstraZeneca вакцинаси қабул қилганлар орасида тромбоз ҳолатлари юз бераётгани тасдиқлади

РИА Новости, Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавсирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади, дея хабар берди. 

“Ҳозирда AstraZeneca вакцинаси билан оммавий эмлаш ва аслида жуда кам учрайдиган тромбоз ҳолатлари ўртасидаги сабабий боғлиқликнинг йўқлиги ҳақида гапириш тобора қийинлашмоқда. Боғлиқлик бор эканлиги аниқ”, — деди Вакцининг соғлиққа зарарини ўрганиш ва эмлаш стратегияси бўлими раҳбари Марко Кавалери.  Унинг айтишича, вакцинанинг нега бундай таъсир қилганлигининг сабаби ҳали маълум эмас. Ҳозирча бу борада изланишлар давом этмоқда.

Манба: @gazetauz_uzb