Байден: “ИШИД” ва “Ал-Қоида” Яман, Сурия ва Сомалида ҳанузгача фаол

АҚШ Президенти Жо Байден Яман, Сурия ва Сомалида “ИШИД” ва “Ал-Қоида” ҳанузгача мавжудлигини айтиб, АҚШ тайёрлигини таъкидлади.

АҚШ Президенти иш бошлаганидан бери Конгресс олдидаги биринчи нутқида: “2001 йилдан буён терроризм таҳдидлари Афғонистон чегараларидан ташқарига чиққан. Биз АҚШни қаердан бўлмасин нишонга оладиган таҳдидларга қарши доимо ҳушёр бўламиз”, деган.

Байденнинг қўшимча қилишича, “Ал-Қоида” ва “ИШИД” Яманда, Сурияда, Сомалида ва Африканинг бошқа жойларида, Яқин Шарқда ва ундан ташқарида ҳали ҳам фаол.