Билл Гейтс: Дунё 2022 йилга келиб нормал ҳаётга қайтади

Микрософт асосчиси Билл Гейтс коронавирусга қарши эмлашлар туфайли 2022 йилгача пандемия тугайди, деган тахминини яна айтди.

Sky News телеканалига берган интервюсида Гейтс “2022 йилгача дунё тўлиқ нормал ҳаётга қайтишига ҳали ҳам умид бор”, деди.

У “Коронавируснинг тарқалиш даражаси АҚШ ва Буюк Британияни ҳам ўз ичига олган бой мамлакатларда ўсиб бормоқда ва шунинг учун вакцина дозаларини хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уни бошқа мамлакатлар билан бўлишиш керак”, деб таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, “Эбола вируси тарқалишидан кейин мутахассислар бу масалани эътиборсиз қолдиргандан кейин хато бошланди”.

У дунё коронавирус пандемиясидан сабоқ олмаслигидан хавотирда эканлигини билдирди.

Гейтс ўтган йилнинг сентябрь ойида ҳам коронавирусга 2022 йилгача барҳам беришини айтган эди.