Биринчи мусулмон актёр “Оскар”га номзод бўлди

Асли покистонлик бўлган британиялик мусулмон актёр Риз Аҳмед “Металл Овози” филмидаги иштироки учун “Энг яхши актёр” номинациясида Оскар мукофотига сазовор бўлди ва у ушбу тоифадаги мукофотга номзод бўлган биринчи мусулмондир.

Би-би-сига берган интервюсида, “Sound of Metal” филмидаги роли учун номзод бўлганидан сўнг, Риз Аҳмед “Мусулмонларнинг ушбу мукофотга номзоди ижобий ва ўзлигимиз ҳақидаги тасаввурни кенгайтиришга ёрдам беради”, деди.

Маросим, тарихий темир йўл станцияси бўлган АҚШнинг Лос-Анжелесидаги “Union Station” станциясида бўлиб ўтди, бундан ташқари Голливуддаги Долби театрида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Риз Аҳмед бу йил ҳам “Эмми” мукофотига номзод бўлган.