Бразилияда коронавирус сабабли 1 куннинг ўзида 3693 нафар киши ҳаётдан кўз юмди

Пандемия туфайли Бразилиядаги умумий ўлим холати 345.025га кўпайган бўлса, сўнгги 24 соат ичида қўшилган  93.317 нафарлик янги холат аниқланган. Шунда  умумий  холатлар сони  13 373 174га чиқиб олди.

Касалликдан тузалаётганлар сони еса 11 791 885ни ташкил этади.

TRT Haber.comдан олинган хабарга кўра 210 миллиондан  ортиқ аҳолига эга бўлган ушбу мамлакат  СOVID-19 пандемияси оқибатида АҚШдан кейин энг кўп зарар кўрган давлатлар қаторига киради.

Бразилиянинг сўнгги ҳафтадаги холати жуда оғир кечмоқда. Касалхонаинг реанимация бўлимларидаги тирбандликлар, шу билан бирга мамлакатнинг Амазонас штатида пайдо бўлган COVID-19нинг кучли тури П1нинг тарқалиши оқибатида ўлимлар сони янада ошиб бормоқда.