Британия жанубида отишма оқибатида икки киши яраланди

Буюк Британия полицияси душанба куни Англия жанубидаги Кроули коллежи яқинида икки кишини ярадор қилган шахсни ҳибсга олганини эълон қилди.

Полициянинг таъкидлашича, уларга Кроули коллежида содир бўлган ҳодиса тўғрисида бир нечта қўнғироқлар келиб тушган.

Сассекс полициясига: “Биз Кроули коллежи яқинида отишма бўлганлиги ҳақидаги хабар олдик. Биз одамларни ушбу ҳудуддан узоқроқ туришни илтимос қилдик. Коллеждан ходимлар ва талабалар эвакуация қилинмоқда. Икки киши жароҳат олди, аммо уларнинг яралари жиддий эмас”, деб баёнот берди.

Кроули коллежи полициядан қўшимча маълумот кутаётганини ва жиддий жароҳатлар тўғрисида хабардор эмаслигини айтди.