Дунёнинг ТОП-500 та университетлари қаторига қўшилган Ўзбекистон олийгоҳлари

Аввалги хабарларимизда, Британиянинг халқаро рейтинг ташкилоти — Times Higher Education ўзининг навбатдаги THE Impact Ranking рейтинги натижаларини эълон қилгани ва улар орасидан Ўзбекистоннинг баъзи олийгоҳлари ҳам жой олгани ҳақида маълум қилган эдик. Дунёнинг ТОП-500 тауниверситетлари қаторига қўшилган Ўзбекистон олий таълим муассасалариумумий12 та бўлиб, улар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича ўрин эгаллаган:

➖ Тошкент давлат юридик университети (401-600);

➖ Бухоро тиббиёт институти (801-1000);

➖ Ўзбекистон халқаро ислом академияси (801-1000);

➖ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (801-1000);

➖ Тошкент Тиббиёт академияси (801-1000);

➖ Тошкент педиатрия тиббиёт институти  (801-1000);

➖ Тошкент Фармацевтика институти (801-1000);

➖ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон давлат университети (801-1000);

➖ Akfa университети (1001+);

➖ Самарқанд давлат университети  (1001+);

➖ Тошкент давлат аграр университети (1001+);

➖ Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1001+).

Британиянинг халқаро рейтинг ташкилоти — Times Higher Education томононидан ўтказиладиган THE Impact Ranking ва THE World University Rankings ҳақида қисқача маълумотлар:

Мазкур икки турдаги рейтинглар битта ташкилот томонидан амалга оширилса-да, бошқа-бошқа критерийлар асосида баҳоланади.

THE World University Rankings (WUR) – бу университетларнинг академик ва илмий фаолиятини баҳолайди: ўқитиш сифати, университет профессор-ўқитувчиларининг илмий ишлари, битирувчиларнинг ишга жойлашиши сингари кўрсаткичларга қарайди.

THE Impact Ranking (IR) – университетлар кўрсаткичларини БМТнинг Sustainable Development Goals’да белгиланган кўрсаткичлар бўйича ўлчайди. Масалан, Goal-1’да қанча талаба моддий ёрдам олиши, Goal-3’да олийгоҳнинг соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан ҳамкорлиги, Goal-4’да университетнинг талаба бўлмаганлар учун тадбирлар (семинарлар ва ҳ.з.) ўтказиши ва бошқалар.

Манба: Xushnudbek.uz