Францияда ёпилган масжид эшиклари намозхонлар учун қайта очилди

Франция ҳукумати тарафидан 2020 йил октябр ойида беркитилган Пантин номли масжид, ҳокимият қарори билан 6 ойдан кейин яна очилди. Бу ҳақида TRT Haber.com маьлум қилган.

Парижнинг чекка худудларидан бирида жойлашган Сен-Сен-Денисдаги масжид имоми, дарсда ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбар с.а.в. карикатурасини кўрсатган ўқитувчининг ўлдирилишини интернетда тарқатганидан сўнг Пантин масжиди ёпилган эди.  6 ойдан сўнг ушбу масжид такрор жума куни жума намози учун очилди.

Пантин масжидининг муаззини Аҳмед Зегаче, Рамазондан олдин масжид қайта очилганидан мамнун эканликларини маьлум қилди.

Одамлар масжид қайта очилганидан хабари йўқлигини айтиб, жамоат бир оз камроқ эканлигини ва масжид эшигини ҳамма учун очиқ тутишини шу билан бирга, мусулмонлар мазҳабларга ажратилмасдан ҳамжиҳатликда ишлашлари кераклигини таъкидлади.

У сўзларини қуйидагича давом эттирди: “Бу ердаги мусулмонлар францсияликлар билан фарқ қилмайди. Улар ҳам шу ерда туғилиб ўсган ва таълим олган. Биз ҳам бошқалар сингари қоидаларга амал қиламиз, солиқларимизни тўлаймиз ва ибодат қилиш учун масжидга келамиз.

(COVID-19) эпидемияси авжига чиққанини инобатга олиб  касаллик юқмаслиги учун бир қанча чекловлар қўйилган. Ислом пайғамбари Муҳаммад с.а.в  15 аср олдин юқумли касалликлар юзага келган пайтида карантин жорий қилиш кераклигини мақул кўрганлар.

Пайғамбаримиз бутун инсониятга келган пайғамбардир. Шунинг учун мусулмонлар яширин жамият эмас. Муҳаммад с.а.в Ислом динини таърифлаётганларида қўполлик билан эмас, юмшоқлик ва қатъият билан гапирганлар.

Эндиликда “францсуз исломи” деган янгича ғояни чиқариб олишибди. Бу нотўғри тушунча. Мусулмон мусулмондир. Биз пайғамбаримизга эргашамиз” ,– дея сўзларини якунлаган.