Греция муҳожирларни ёқиб юборишга урунди

Греция муҳожирларга қарши зўравонлик қилишда давом этмоқда.
Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу Греция кучларининг
муҳожирларга нисбатан қўллаётган навбатдаги муносабати ҳақида гапирди. Унга кўра, Греция кучлари одамларни устига бензин қуйиб ёқиб юбормоқчи бўлган.

Греция кучлари томонидан Измирнинг Чешме тумани атрофига 41 муҳожир бензин қуйиб ўлдириш учун қолдириб кетилган бўлиб, улар Туркия соҳил хавфсизлик гуруҳлари томонидан қутқариб олинган.

Вазир Сойлунинг айтишича,
Греция ҳуқуқ-тартибот кучларининг одамлар устига бензин қуйиб ёқиб юборишга уриниши, Европа кўз ўнгида очиқчасига қирғин қилишдир. У сўзида давом этиб: “Агар Европа бўлаётган ходисаларга кўз юмишда ва Грецияни ёнини олишда давом этаверса Европа тарихда ёвузлик қўзғатувчи сифатида муҳирланиб қолади,”-дея ўз муносабатини билдирди.

Барча огоҳлантиришларга қарамасдан, Греция муҳожирлар қайиғини Туркиянинг ҳудудий сувларига жўнатиб юборди. Ораларида аёллар ва болалар бўлган 41 нафар муҳожир Туркия соҳил хавфсизлик гуруҳи томонидан қутқариб олинди.

Улар бензин қуйиб ёқиб юборишди.

Қутқариб қолинган муҳожирлардан бири Туркия қирғоқ қўриқчисига бўлган воқеани сўзлаб берди:
“Биз Чешме туманидан чиқиб
Грецияга йўл олган эдик. Оролга бориб у ерда ярим соат турдик, кейин Греция полицияси келди. Улар бизни тутқунликда ушлаб, пулларимиз ва телефонларимизни тортиб олишди. Бир аёл: “Бу ердан кетинг”,-деди. Биз эса кетмадик. Сўнгра у бензин олиб келиб, устимиздан қуйди ва ёқиб юборди. Кейин эса бизни ўз қайиғимиз билан денгизга улоқтириб юборишди.”

Манба: TRT Haber.com