Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди

Пойтахтимизда бўлиб ўтган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашув бўйича, ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов олтин, Акбар Жўраев кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Силтаб кўтариш машқида олтин медаль учун икки вакилимиз ўзаро рақобат олиб боришди. Якунда Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Кумуш медаль Акбар Жўраевга, бронза медали эса хитойлик Янг Чжега насиб этган.

Оғир атлетика, Осиё чемпионати
Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг
3. Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215)