Илон Маскга қарашли компаниялардан бири ўзи яратган микрочипни 9 ёшли маймуннинг миясига ўрнатган

Тиниб-тинчимас Маскнинг сунъий интеллектга асосланган микрочиплар ишлаб чиқарувчи “Неуралинк” компанияси ажойиб эксперимент ўтказди. Компания ўзи яратган микрочипни 9 ёшли маймуннинг миясига ўрнатган.

Тасвирда тажрибадаги маймуннинг компютерда видео ўйин ўйнаётгани акс этган.  Ўйинни бошқарувчи жойстик компютердан узиб қўйилгандан кейин ҳам миядан юборилган сигналлар орқали маймун ўйинни бошқаришда давом этган.

Бу кашфиёт фалажланган одамлар миясига ўрнатилган чип орқали сунъий мускулларини бошқара олиши учун ҳам ишлатилиши мумкин.

Илон Маскнинг айтишича, яқин келажакда сунъий идрок шу даражада кучайиб кетадики, ҳатто инсониятнинг яшаб қолиши савол остида қолиши мумкин. Яъни машиналар инсонлар устидан ҳукмронлик қилишни бошлайди. Бунга қарши курашиш учун, инсонлар ҳам сунъий интеллект билан қуролланиши керак. Унинг  алоҳида такидлашича “Неуралинк” компанияси шу мақсадда ташкил этилган. Компания  келажакда одамларнинг миясига микрочип ўрнатиб, ақлий салоҳияти чекланмаган робот-одамлар (киборг) яратиш ниятида.

Манба: Vashington kundaligi