Индианаполисдаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди ва 60 киши жароҳат олди

Бугун, жума куни АҚШнинг Индиана штатидаги Индианаполис аеропорти яқинидаги “FedЕх” почта компаниясига қарашли муассаса ичидаги тартибсиз отишма натижасида 5 киши ҳалок бўлди ва 60 киши яраланди.

Индианаполис полицияси ходими Женни Кукнинг айтишича, зобитлар ўқ отиш жойига маҳаллий вақт билан соат 23.00 атрофида чақирилган.

Кукнинг сўзларига кўра, зобитлар етиб келганида у ерда фаол отишма бўлган ва ўқ отган деб тахмин қилинган шахс ўз жонига қасд қилган. Унинг сўзларига кўра, кўплаб жабрланганлар ушбу ҳудуддаги турли касалхоналарга ётқизилган.

Ўз навбатида, FedЕх баёнотида: “Хавфсизлик бизнинг устувор вазифамиздир ва биз барча зарар кўрганларни кўриб чиқмоқдамиз. Биз кўпроқ маълумот тўплаш ва тергов идоралари билан ҳамкорлик қилиш устида ишлаяпмиз”, дейилади.