Индонезия ва Шарқий Тимордаги тошқинларда 50 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Якшанба куни Индонезиянинг шарқий қисмида ва қўшни Шарқий Тимор бўйлаб тошқин ва кўчкилар оқибатида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар беради расмийлар.

Шиддатли ёмғир Индонезиядаги Флорес оролидан Индонезия архипелагидан шарқда жойлашган кичик Шарқий Тиморгача бўлган оролларда вайронагарчиликларни келтириб чиқарди.

Тўфон ва ундан кейинги кўчкилар тўғонларнинг тошиб кетишига олиб келди, минглаб уйлар сув остида қолди ва қутқарувчилар одамларга ёрдам бериш учун кураш олиб боришмоқда.