Интернет хизматлари ҳажмини икки бараварга ошириш топшириғи берилди

    Давлатимиз раҳбари бошчилигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича  видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    Президент йиғилиш давомида интернет хизматларини ошириш бўйича топшириқ берди.

    — Олим Умаров (бош вазир маслаҳатчиси) ва Шуҳрат Содиқов (ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири) ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига, алоқа ва Интернет хизматлари ҳажмини камида 2  бараварга (20 триллион сўм) ва дастурлашни эса 3 бараварга (2,5 триллион сўм) оширишни таъминласин, — деди давлат раҳбари.